Ўзбекистонлик оила Қозоғистондаги йўлда ҳалокатли автоҳалокатга учраган
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик оила Қозоғистондаги йўлда ҳалокатли автоҳалокатга учраган

31

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қозоғистондаги трассада юк машинаси билан тўқнашув натижасида енгил автомобил ҳайдовчиси, унинг рафиқаси ва боласи ҳалок бўлган, иккинчи бола касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Қозоғистондаги Уральск-Атирау трассасида автоҳалокатда ўзбекистонлик оила ҳалок бўлгани ҳақида Ғарбий Қозоғистон вилояти полиция департаменти матбуот-хизмати маълум қилган.

Фожиа 20 январь куни соат 17:00 да (маҳаллий вақт) Уральск – Атирау трассасида, Акжайик тумани Самал посёлкаси яқинида юз берган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, Mazda автомобилининг 40 ёшли ҳайдовчиси, Ўзбекистон фуқароси, рулда ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб, DAF русумли юк машинаси билан тўқнашган. Олинган жароҳатлардан ҳайдовчи ва икки йўловчи-39 ёшли аёл ва 11 ёшли бола вафот этган. Яна бир йўловчи – 14 ёшли ўсмир касалхонага ётқизилди", деди полиция вакили Жанболат Жаншин.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар - бир оила аъзоси, Ўзбекистон фуқаролари. Ушбу ҳолат бўйича тергов бошланган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+