Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонликлар янги молиявий пирамида “тўри”га тушиб қолмоқда. Айримлар 10 минг долларгача пулидан маҳрум бўлган. Бу ҳақда ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Фирибгарлар ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда қисқа муддат ичида катта пул ишлаш имконини берувчи янги савдо платформасини акс этган видеолавҳа жойлаштиришган. Видеодаги одамлар биржада ўйнаб, бир неча ой ичида квартира ва машина олганликларини таъкидлашган.
Унинг яратувчилари мазкур платформа Ўзбекистонинг ҳар-бир фуқароси ҳаёт даражасини ошириш, давлат иқтисодиётини тубдан ўзгартириш ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг ТОП давлатлари қаторига олиб чиқишга қодир, деб таърифлашган. Шу билан бирга, фойланувчиларни чалкаштириш учун платформанинг номланиши доим ўзгариб турган. Лекин ишлаш тартиби аввалдагидек қолган.
Фирибгарлар ҳавола орқали платформага ўтиш ва рўйхатга киришни таклиф этишган. Деярли бир неча дақиқа ўтгач, номаълум шахслар хориждан қўнғироқ қилиб, ўзларини компаниянинг техник ходимлари сифатида таништиришганю Улар платформанниг афзалликлари ва кейинги қадамларни тушунтириб беришган. Шундан сўнг фирибгарлар уларнинг рақамларини Телеграмга қўшишни сўраб, батафсил кўрсатмаларни юборишган.
Сўнгра шахсий ҳисоб рақамга бошланғич бадал- икки миллион сўм ташлаш сўралган. Фақат шундан кейингина дастур ишлаб кетиши ва бир-икки соатдан кейин мунтазам даромад олинишини айтилган. Қолаверса, бу даромадни олиш учун пластик карта рақами сўралган.
Айрим фуқаролар ваъдаларга ишониб, пулларини тикишган. Натижада – қуруқ қолишган.
“Мен Инстаграм орқали бу эълонни кўриб қолдим. Унда оосон ва енгил даромад олиш ҳақида айтилган эди. Ҳаволага кирдим ва дарҳол рўйхатдан ўтдим. Даставвал, ҳамаси зўр эди. Даромад ола бошладим. Уларга ишониб, яна пул қўйдим. Биров, барча маблағни олмоқчи бўлганимда, турли баҳоналар остида улар вақтни чўзишди. Бирдан менинг ҳисоб рақамим ёпилди. Улар эса ғойиб бўлишди”, - дея таъкидламоқда жабрланган фуқаролардан бири.
Мазкур платформадан шикоят қилиб бир қатор фуқаролар ички ишлар идорасига мурожаат қилишган. Айримлар эса фирибгарларнинг гапига кириб, 10 минг доллардан ортиқ пул беришган. Айни пайтда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас