Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг учта вилоятида пора олаётган амалдорлар қўлга олинди
Ҳодисалар

Ўзбекистоннинг учта вилоятида пора олаётган амалдорлар қўлга олинди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида коррупцион схемаларга чек қўйилди. Бир неча мансабдор шахслар ва воситачилар катта миқдордаги пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Фарғона вилоятида масъулияти чекланган жамият раҳбари ва Фурқат туманидаги кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси етакчи мутахассиси ер участкасини мулк қилиб расмийлаштириш учун харидордан 67 минг доллар талаб қилган. Улар пулнинг бир қисмини - 15 минг долларни олган вақтида қўлга олинган.

Тошкент вилоятида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳуқуқшуноси вилоят маъмурий суди қарорига таъсир ўтказишни ваъда қилгани учун 15 минг доллар олган. У пул топшираётган пайтда қўлга олинган, гумонланувчи ҳибсга олинган.

Сурхондарё вилоятида Шўрчи тумани солиқ инспектори 26 ёшли фуқаро билан биргаликда корхонанинг 19,4 миллион сўм солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш учун 8 миллион сўм талаб қилган. Дастлаб воситачи, сўнгра инспекторнинг ўзи пулнинг бир қисмини учинчи шахс орқали олган вақтида ушланди.

Барча ҳолатлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...