Загрузка
Загрузка
Жанубий Корея ва Словакияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди
Ҳодисалар

Жанубий Корея ва Словакияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган шаҳридаги хусусий бандлик агентлигининг норасмий ишчиси Тўрақўрғон туманида яшовчи тўрт нафар фуқарони алдаб, уларни танишлари орқали Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига 2 минг доллар талаб қилган. 

У олдиндан минг доллар олаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Бошқа ҳолатда, Наманган шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари таниш мансабдор шахслар орқали ўз ҳамшаҳарини Словакияга ишга юбориш эвазига 40 миллион сўм талаб қилган. У олдиндан виза тайёрлаб бериш учун 600 доллар ва 2,8 миллион сўм олаётганида ушланган.

photo_2025-10-27_09-31-14.jpg

Аниқланишича, ушбу шахс илгари ҳам фирибгарлик жинояти учун судланган, аммо ўз хатоларидан тегишли хулоса чиқармаган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича гумондорларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...