Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жанубий Корея полицияси Сеул атрофида ва Кёнгидо ҳамда Чхунчхон-Намдо провинциялари ҳудудида тунги пойга уюштираётган бир гуруҳ одамларни ушлаган. Қўлга олинганларнинг аксарияти чет элликлар - Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россия фуқаролари бўлиб чиққан.
Уларнинг ҳаракатлари, яъни дрифт, агрессив манёврлар, юриб кетаётиб деразадан ташқарига бош чиқариш - бир неча бор гувоҳлар ва камералар томонидан қайд этилган. Ўтган йилнинг март-ноябрь ойларида жами 70 га яқин хавфли ҳайдаш ҳолатлари қайд этилган.
Маълум бўлишича, иштирокчилар ижтимоий тармоқлар орқали нафақат экстремал трюкларни намойиш этишган, балки янги "пойгачилар"ни ҳам ёллашган. Полиция маълумотларига кўра, бузғунчилар тўпланган видеолардан ўзларининг автосервислари ва автомобиллар билан боғлиқ бошқа бизнесларини тарғиб қилиш учун фойдаланишни режалаштирган.
Ижтимоий тармоқларда жанубий кореялик фойдаланувчилар хорижликлар мамлакат қонунларини жиддий қабул қилмаётганидан норозилик билдиришган. Улар барча алоқадорларни топиб, жазолашга чақиришган.
Полиция барча иштирокчиларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш учун терговни давом эттирмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас