Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах вилоятида таъминотчилар ва тадбиркорлар ўзаро тил бириктириб, "Маркетплейс" тизими орқали техникаларни имтиёзли кредитлар асосида ҳақиқий нархидан қимматроққа сотган.
Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.
Хусусан, Зомин туманида яшовчи фуқаро 23 миллион сўмга учта тикув машинаси сотиб олган, ваҳоланки, уларнинг бозор нархи бир донаси 5,5-6 миллион сўмни ташкил этади. Яна 11 нафар тадбиркорда тикув машиналари, музлатгич ва мотороллерларни қиммат нархларда сотиш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган.
Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар вилоят ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилояти бошқармасига юборилган. Ҳозирда идоралар фактларни текширмоқда ва қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Бундан ташқари, имтиёзли кредитлар беришда суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида "Маркетплейс" тизимининг шаффофлиги текширилади.
Аввалроқ Рақобатни ривожлантириш қўмитаси йўловчилардан белгиланган тарифдан минг сўм ортиқча пул ундирган Термизлик ташувчига нисбатан иш қўзғатганди. Уч ҳафта ичида компания юзлаб миллион сўм асоссиз даромад олди.

Изоҳлар мавжуд емас