Жиззахда аёл чақалоғини пичоқлаб, кейин ўзини осган
Ҳодисалар

Жиззахда аёл чақалоғини пичоқлаб, кейин ўзини осган

1485

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жиззах вилоятида мудҳиш воқеа юз берган. 25 ёшли аёл ўз чақалоғини пичоқлаб, сўнгра ўзини осган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

6 май куни соат 12: 40 да навбатчи қисмга "Раваллиқ" маҳалласи Ҳасанкал қишлоғида яшовчи   аёл ўз уйининг ҳожатхонасида ўзини осиб ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига борган   ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уйда қорнига икки марта пичоқланган бир ёшли боланинг жасадини топишган. Бола ўша ерда ётган ошхона пичоғи билан ўлдирилган.

Тергов давомида маълум бўлишича, аёл 35 ёшли турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб, ўзини осиб қўйишини айтган. Эркак, ўз навбатида, маҳаллада яшовчи амакисига қўнғироқ қилиб, зудлик билан уйига бориб, хотинининг аҳволини текширишини сўраган. Натижада, амакиси осилган аёлни топган.

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл боласини ўлдирган ва кейин ўз жонига қасд қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+