Ўзбекистон, Тошкент — Batafsil.uz. Жиззах вилоятида аёллар фитнес-клуби ҳудудида яширин тарзда фаолият юритган дори-дармон ишлаб чиқариш цехи фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган қўшма операция натижаларига таяниб, маълум қилинди.
Операция вақтида 32 ёшли икки нафар шахс қўлга олинди. Уларнинг яширин цехидан 400 дона "Мизопростол" таблеткаси, 139 капсула, 2 дона бальзам ва 26 та қадоқлаш қутиси топилди. Улар ҳужжатларсиз ушбу дори воситаларини 5 000 АҚШ доллари тан нархда сотишга уринган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Фитнес-клуб ичида махсус жиҳозланган хонадан дори ишлаб чиқариш учун мўлжалланган қадоқлаш ускуналари, 1040 та сохта голограмма (хитой ва инглиз тилларида), 237 та сохта штрих-код, мингдан ортиқ бўш капсула ҳамда турли идишлар топилган.
Шу билан бирга, Самарқандда хусусий фармацевтика компанияси менежери ҳам қўлга олинди. У Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган 9,8 минг дона психотроп модда сақловчи дори воситаларини сотмоқчи бўлган. Унинг фаолияти оқибатида етказилган зарар 25 миллион сўм деб баҳоланмоқда.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида пойтахтдаги дорихоналардан бирида 2,5 миллиард сўмлик катта миқдордаги қалбаки дори воситалари аниқланганди. Улар орасида муддати ўтган, рўйхатдан ўтмаган, сертификатсиз ва қалбакилари бор.

Изоҳлар мавжуд емас