Загрузка
Загрузка
Жиззахда хусусий боғчанинг бир ярим ёшли тарбияланувчиси бассейнда чўкиб кетди
Ҳодисалар

Жиззахда хусусий боғчанинг бир ярим ёшли тарбияланувчиси бассейнда чўкиб кетди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах вилоятидаги хусусий боғчада бир ярим ёшли қизалоқ чўкиб кетди. Болаларни тушликка олиб чиқишмоқчи бўлган, тарбиячи болани қисқа вақтга кўздан йўқотган, кейинроқ уни муассаса ҳудудидаги бассейнда топган.

Ҳодиса 24 октябрь куни Мирзачўл туманида содир бўлган. Марҳуманинг онаси Наргиза Жумаеванинг Kun.uz нашрига маълум қилишича, фожиадан сўнг оиласи билан ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари боғланмаган.

Тарбиячининг таъкидлашича, у воқеа содир бўлган вақтда 23 нафар болага бир ўзи қараган.

"Болаларга оёқ кийимини кийдираётганимда қизча қаёққадир кетиб қолди. У ошхонага йўл олган бўлса керак, деб ўйладим. Бошқаларни олиб чиққач, уни ҳовузда кўрдим. Биз биринчи ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилдик ва болани шифохонага олиб бордик, аммо қутқариб қолишнинг иложи бўлмади", - деди педагог.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. Шунингдек, бошқарма ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун хизмат текшируви ўтказишни бошлади.

Фото: Kun.uz

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...