Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда эркак ўғлини кўз унгида қизини аёвсиз калтаклагани акс этган видео тарқалди. Кадрларда у қизга қўл ва оёқлари билан зарба бераётганини кўриш мумкин. Иш болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа Жиззах вилоятида қайд этилган. Айни пайтда болалар билан "Инсон" ижтимоий хизматлар ҳудудий маркази психологлари ва мутахассислари иш олиб бормоқда.
Ички ишлар органлари содир бўлган воқеага ҳуқуқий баҳо бериш учун иш ҳолатларини ўрганишга киришган.
UPD. Жиззах вилоятида болаларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолати юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан иш қўзғатилди.
Жиззах ИИБ хабарига кўра, воқеа Шароф Рашидов туманида содир бўлган. Шов-шувли видеодаги эркакнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми "а" банди (қийноққа солиш) билан квалификация қилинган.
Жабрланган болалар ички ишлар органлари ҳузуридаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилган.

Изоҳлар мавжуд емас