Загрузка
Загрузка
Жиззахда "Ҳудудгаз" ходими 6 минг доллар пора олган пайтда ушланди
Ҳодисалар

Жиззахда "Ҳудудгаз" ходими 6 минг доллар пора олган пайтда ушланди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах шаҳрида "Ҳудудгаз Жиззах" газ таъминоти филиали етакчи мутахассиси пора олган вақтда қўлга олинди. 

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Текширув жараёнида у шаҳардаги хусусий корхонада носоз газ ҳисоблагич аниқлаб, далолатнома тузган. Кейин эса ушбу ҳужжатни бекор қилиш ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти терговига жиноят иши қўзғатмасликни "ҳал қилиб бериш" баҳонасида корхона вакилининг 6 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мутахассис сўралган маблағни "Ҳудудгаз Жиззах" филиали биноси олдида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Лаборатория текширувига кўра, ҳисоблагич ташқи таъсирсиз ҳолда носоз бўлгани аниқланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур ишда тилга олинган "таниш" шахс бўйича ҳам хизмат текшируви тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё туманида адвокатлик бюроси адвокати пора олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинганди. У гумонланувчининг ишини судда ижобий ҳал этиш эвазига 5,5 минг доллар миқдорида пул талаб қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...