Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қўқон шаҳрининг "Обод" маҳалласида эркаклар ўртасида автотураргоҳ учун жанжал келиб чиққан ва муштлашув билан тугаган.
Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 5 август куни содир бўлган. Жанжал давомида эркаклар бир-бирига тан жароҳати етказган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда гувоҳлар муштлашаётганларни ажратишга уринганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 52- (енгил тан жароҳати етказиш) ва 183- (майда безорилик) моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда ҳайдовчилар йўловчилар учун муштлашганди.

Изоҳлар мавжуд емас