Загрузка
Загрузка
Араб инвесторлари Ўзбекистон футбол клубларини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Спорт

Араб инвесторлари Ўзбекистон футбол клубларини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда

59
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "No Limits Sports" араб фонди Ўзбекистон футбол бозорига киришни режалаштирмоқда. Фонд президенти Вадим Андреевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон жамоалари активлар қийматини ошириш ва инвестицияларни қайтариш нуқтаи назаридан энг истиқболли йўналишлардан бири сифатида танлаб олинган.

Ҳозирда фонд мутахассислари Марказий Осиё ва МДҲ минтақасидаги 10–12 та энг жозибадор клублар рўйхатини шакллантирмоқда. Ушбу рўйхатдан Ўзбекистоннинг етакчи жамоалари ҳам ўрин олган. Таҳлил жараёнида клубнинг спорт соҳасидаги салоҳияти, мавжуд инфратузилма ва академия ҳолати, тижорий даромад келтириш имкониятларига эътибор қаратилади.

Фонд яқин орада инвесторлар учун батафсил ҳисобот тайёрлайди. Шундан сўнг, Ўзбекистондаги энг истиқболли деб топилган клублар раҳбарияти ва маҳаллий мутасаддилар билан расмий музокаралар бошланиши кутилмоқда. 

Андреевнинг таъкидлашича, бу жараён нафақат спорт натижаларини яхшилаш, балки футболни даромадли бизнес экотизимига айлантиришни кўзда тутади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Англиянинг машҳур "Манчестер Сити" (Manchester City) футбол клуби ўз расмий Instagram саҳифасида ўзбек аудиториясига алоҳида мурожаат қилган пост жойлаштирганди.  Кейинчалик Ўзбекистоннинг Артель компанияси билан узоқ муддатли ҳамкорлик шартномасини имзолаганини маълум қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...