Загрузка
Загрузка
ЕЧ-2024: Белгия ва Словения 1/8 финалдан ўтмади
Спорт

ЕЧ-2024: Белгия ва Словения 1/8 финалдан ўтмади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Душанба куни футбол бўйича Европа чемпионати ўйинлари янги натижалар, севимли жамоалари мусобақани тарк этаётган мухлислар учун янги аламлар ва янги таассуротларни олиб келди. Мухбиримиз воқеалар ривожини кузатишда давом этмоқда.

Кутилганидек, Франция Белгияни мағлуб қилди, аммо ғалаба унга осонликча насиб этмади, рақиб дарвозасига ягона тўп фақат учрашувнинг 85 – дақиқасида киритилди.

Кеча Португалия ва Словения терма жамоаларининг иккинчи учрашувида асосий ва қўшимча вақт натижасиз якунланди ва томошабинлар ажойиб пенальтилар сериясига гувоҳ бўлишди. Бунда омад Португалиянинг юлдузли жамоаси томонида бўлди в у 3 та гол киритди, Словения эса битта ҳам гол ура олмади. Ўйин 3: 0 ҳисобида якунланди, Словения чемпионатни тарк этади.

Ушбу икки ўйин ғолиблари, Франция ва Португалия чорак финалда юзма-юз бўлишади.

Бугун, иккинчи июль куни мухлисларни 1/8 финалнинг сўнгги учрашувлари кутмоқда. Соат 21:00 да Руминия ва Нидерландия майдонга чиқади, ярим тунда эса Австрия ва Туркия терма жамоалари ўз куч синашади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...