Загрузка
Загрузка
Халқаро бокс ассоциацияси Олимпия ўйинлари ғолиблари ва совриндорларига 100 минг долларгача тўлайди
Спорт

Халқаро бокс ассоциацияси Олимпия ўйинлари ғолиблари ва совриндорларига 100 минг долларгача тўлайди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Париж-2014 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиблари ва совриндорларига алоҳида молиявий ёрдам беради. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

IBA президенти Умар Кремлев таъкидлаганидек, ҳар бир олтин медал учун боксчиларга 100 минг доллар ажратилади. Ушбу суммадан спортчи 50 минг доллар, унинг миллий федерацияси 25 минг доллар, мураббий 25 минг доллар олади.

Кумуш медал учун 50 минг доллар мукофот берилади, шундан 25 минг доллар спортчига берилади, қолган 25 минг доллар эса мураббий ва федерация ўртасида тенг тақсимланади.

Бронза медали учун 25 минг доллар берилади, шундан 12,5 минг доллар спортчига берилади. Қолган 50% олдинги тақсимотда бўлгани каби мураббий ва федерация ўртасида тақсимланади.

Чорак финалга йўл олган боксчилар 10 минг доллар олади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...