Загрузка
Загрузка
"Олтин тўп-2024" совриндори испаниялик Родри бўлди
Спорт

"Олтин тўп-2024" совриндори испаниялик Родри бўлди

58
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. France Football журнали томонидан ташкил этилган дунёдаги энг яхши футболчиларга 68-мукофотни топшириш маросимида Испания терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри "Олтин тўп"ни қўлга киритган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Маросим 28 октябр куни Париждаги "Шатле" театрида бўлиб ўтган, у ерда жиддий жароҳатдан оёққа тураётган Родри ҳассада борган. Кубокни унга 1995 йилги "Олтин тўп" совриндори Жорж Веа топширган.

Номзодлар учлигига англиялик Джуд Беллингем ва бразилиялик Винисиус Жуниор ҳам кирган.

Аёллар ўртасида "Олтин тўп" совриндори "Барселона"дан Айтана Бонмати бўлган.

Кетма-кет иккинчи марта "Астон Вилла"нинг аргентиналик дарвозабони Эмилиано Мартинес энг яхши дарвозабон деб тан олинган, "Барселона"нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси, 2024 йилги Европа чемпиони Ламин Ямал дунёнинг энг яхши ёш ўйинчиси унвонига сазовор бўлган.

Мадриднинг "Реал" делегацияси Винисиус Жуниор "Олтин тўп" ололмаслиги маълум бўлганидан кейин маросимган бойкот эълон қилган, гарчи у дастлаб фаворитлар қаторида бўлса ҳам.   "Реал"га мавсумнинг энг яхши клуби унвони ва Карло Анчелоттига йилнинг энг яхши мураббийи сифатида мукофот берилганига қарамай, клуб маросимда қатнашишдан бош тортган.

Маросимда шу йилнинг январь ойида 78 ёшида вафот этган афсонавий немис футболчиси Франц Беккенбауерга ҳам ҳурмат бажо келтирилган. Беккенбауернинг беваси Хайди ва унинг ўғли Джоэл "император Франц" номидан мукофотни қабул қилишган ва "Бавария" бўйича унинг собиқ ҳамкори Карл-Хайнц Румменигге унинг "футболга беқиёс таъсирини" таъкидлаб ўтган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...