Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Ливерпул" клуби ва Португалия терма жамоаси аъзоси Диогу Жота кеча тунда Испаниянинг Самора вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этди. У 28 ёшда эди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Ҳодиса А-52 автомагистралининг 65-километрида Санабрия туманида содир бўлган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Жота ўзининг укаси Андре (26 ёшли, у ҳам профессионал футболчи, "Пенафиэл"да ўйнаган) билан бирга бўлган машина йўлдан чиқиб кетган ва ёниб кетган.
Гувоҳларнинг фавқулодда хизматларга маълум қилишича, машина бутунлай ёниб кетган ва йўл четидаги ўсимликларга ҳам ўтган.

Изоҳлар мавжуд емас