Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе ўз фаолиятини янги босқичда давом эттириш истагини билдириб, Ўзбекистон футбол ассоциация раҳбариятига лавозимидан озод этиш ҳақида мурожаат қилган.
Маълумотларга кўра, мутахассисга бошқа жамоадан таклиф тушган бўлиб, у фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттиришни мақсад қилган.
ЎФА раҳбарияти Кападзенинг қарорини ҳурмат билан қабул қилиб, унинг миллий футбол ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган ҳамда кейинги фаолиятида муваффақиятлар тилаган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас