Загрузка
Загрузка
Токиода каратэ бўйича  очиқ жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар 28та медални қўлга киритишган
Спорт

Токиода каратэ бўйича очиқ жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар 28та медални қўлга киритишган

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон терма жамоаси Токиода карате бўйича очиқ жаҳон чемпионатининг умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган.

Мусобақалар 3-4 август кунлари Япония пойтахтидаги Йойоги Олимпия стадионида ўтказилган.

412412412414.jpg

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент шаҳар каратэ-до федерацияси бош инструктори Рустам Бекмуратов ва федерация мураббийи Босит Бекмуратов раҳбарлигида ушбу спорт турининг асосчилари японларгагина ютқазиб, юқори даражадаги тайёргарлик ва мотивацияни намойиш этган.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида саккиз ёшдан 40 ёшгача бўлган 41 нафар спортчи иштирок этган.

Турнирда дунёнинг 15 мамлакатидан, шу жумладан АҚШ, Канада, Франция, Австралия, Бангладеш, Ҳиндистон, Гонконг, Беларус ва бошқа мамлакатлардан мингдан ортиқ спортчи иштирок этган.

photo_2024-08-07_13-53-13.jpg

Ўзбек каратэчилари кумитэда 24 та медални қўлга киритган, улардан 10 таси олтин, бешта кумуш ва тўққизта бронза медали.

Жамоавий кумитэда юртдошларимиз битта олтин медални, "ката" тоифасида эса учта бронза медални қўлга киритган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...