Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон биринчи бўлиб халқаро фижитал-спорт федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган
Спорт

Ўзбекистон биринчи бўлиб халқаро фижитал-спорт федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон халқаро фижитал-спорт федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган биринчи давлат бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Қозонда "Келажак ўйинлари" очилишида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва фижитал-спорт Федерацияси раҳбарлари Халқаро фижитал-спорт федерацияси билан меморандум имзолашган.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось Ўзбекистон фижитал-спорт Федерацияси раҳбари бўлди.

Олег Пекось Ўзбекистон МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов билан биргаликда Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко ва Халқаро фижитал-спорт Федерацияси президенти Рене Фазел билан учрашган. Учрашув натижасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Дмитрий Чернишенко Ўзбекистонда Россиядан кейин иккинчи миллий фижитал-спорт федерацияси ташкил этилганини алоҳида таъкидлаган.

"Ўзбекистон томони спорт оламидаги янги ташаббусни қўллаб-қувватлашдан мамнун. Бир ой ичида федерацияда жипслашган жамоа тузилди, иш қизғин давом этмоқда", - деди Олег Пекось.

МОҚ раҳбари Ойбек Қосимов пойтахтда қурилаётган Олимпия шаҳарчаси мисолида мамлакатимизнинг спорт инфратузилмаси мустаҳкамланаётгани ҳақида сўзлаб берган. Щз навбатида, Рене Фазел халқаро федерациянинг янги спорт турини ривожлантириш режалари ҳақида гапирган.

Маълумот учун. Халқаро фижитал-спорт федерацияси 2023 йил охирида Гонконгда ташкил этилган. Фижитал-бу Россияда 2023 йил 31 январда расман тан олинган ва функционал-рақамли икки кураш бўлган янги спорт тури ҳисобланади. Фижитал-спортчилар ҳам жисмоний, ҳам рақамли спорт турларида рақобатлашади. Бу спортнинг номланиши ҳам шундан келиб чиққан – physical ва digital.

Эслатиб ўтамизки, 21 февраль куни Ўзбекистон президенти Қозонда фижитал концепциясида бўлиб ўтадиган "Келажак ўйинлари" халқаро мультиспорт турнирининг очилишида иштирок этди. Таъкидлаш керакки, Шавкат Мирзиёев "Келажак ўйинлари"ни 2026 йилда Тошкентда ўтказишни таклиф қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+