Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон делегацияси III Ёшлар Осиё ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади
Спорт

Ўзбекистон делегацияси III Ёшлар Осиё ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади

15
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Баҳрайнда бўлиб ўтган III Осиё ёшлар ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини муваффақиятли якунлади. Қитъамизнинг 45 мамлакати ва 4000 нафардан ортиқ ёш спортчиси қатнашган мазкур мусобақада юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. 

Спортчиларимиз 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза — жами 81 та медални қўлга киритган. Қўшнимиз Қозоғистон ҳам яхши натижалар қайд этиб, умумий ҳисобда 24 та олтин, 29 та кумуш, 40 та бронза медаллари билан учинчи ўринни банд қилган.

Бу натижа мамлакатимиз спорт тарихида муҳим босқич бўлди. Чунки, аввалги мусобақаларда — I Осиё ёшлар ўйинларида 3 та бронза, II мусобақада эса 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эришилган эди. Бу йилги кўрсаткич эса улардан бир неча баробар юқори.

III Осиё ёшлар ўйинларида юртимиз шарафини 20 спорт турида 183 нафар атлет ҳимоя қилган. Улар нафақат юксак маҳорат, балки ирода ва жасорат билан ҳам намуна кўрсатишди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз ушбу мусобақанинг дастлабки кунларидаёқ кураш ва пенчак силат спорт турлари бўйича жами 3 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритишган эди.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...