Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ҳар йили президент олимпиадаси ўтказилади. Ғолиблар уй ва автомобиллар билан тақдирланади
Спорт

Ўзбекистонда ҳар йили президент олимпиадаси ўтказилади. Ғолиблар уй ва автомобиллар билан тақдирланади

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида ҳар йили президент олимпиадаси ўтказилади. Унда ғолиб бўлган иштирокчиларга уй ва автомобиллар топширилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу масала спортни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган. Ташаббусни Ўзбекистон президенти илгари сурган.

Президентлик олимпиадаси “Янги Ўзбекистоннинг олимпия чўққилари” мусобақаларининг якуний босқичи бўлади. Ушбу мусобақалар мамлакат туман ва вилоятларида йилда икки марта олимпия спорт турлари бўйича ташкил этилади. Шу босқичда ғолибларни ҳокимлар мукофотлайди.

Финал 10 декабрдан 20 декабргача Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтади. Ғолиблар учун йирик мукофотлар – уй ва автомобиллар тайёрлаб қўйилади.

Биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган ёш спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказларига қабул қилинади. Улар 1-2-курсларда таҳсил олаётган вақтларида стипендия олиш имконига эга бўладилар.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистондаги ҳар бир олий таълим муассасасида камида учта олимпия спорт тури бўйича спорт тўгараклари ташкил этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...