Ўзбекистонда Олимпия ўйинлари учун лицензиялар 10 минг долларга баҳоланди
Спорт

Ўзбекистонда Олимпия ўйинлари учун лицензиялар 10 минг долларга баҳоланди

698

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бешкураш бўйича Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган спортчилар пул мукофотлари билан тақдирланди. Лицензия соҳиблари 100 миллион сўм (тахминан 10.000 доллар)дан олишди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Хитойнинг Ухай шаҳрида бўлиб ўтган Осиё-Океаниянинг замонавий бешкураш бўйича лицензион чемпионатидан қайтди. Мазкур мусобақаларда бешкурашчиларимиз терма жамоа тарихида илк бор лицензияларни қўлга киритишди.

photo_2019-11-18_18-19-05-1024x686-1.jpg

Олимипиада -2020га Алисэ Фахрутдинова ва Александр Савкинлар боришади. Уларга чемпионатдаги ғалабаси учун 100 миллион сўмдан берилди. Спортчилар мураббийси ҳам 50 миллион сўм миқдорида мукофотланди.

Миллий Олимпия қўмитаси берган маълумотга кўра, лицензия ва олтин медаллардан ташқари терма жамоа микс-эстафетада кумуш медални ҳам қўлга киритган.  

photo_2019-11-18_18-19-06-1024x686-1.jpg

Спортчиларни тақдирлашда Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахидов, МОК президенти Рустам Шоабдурахмонов, Жисмоний маданият ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимовлар иштирок этишган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+