Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон рейтингида ўз позицияларини яхшилашган
Спорт

Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон рейтингида ўз позицияларини яхшилашган

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) март ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилган. Унга Ўзбекистоннинг саккизта боксчиси кирган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Супер оғир вазн тоифасидаги Баҳодир Жалолов ўтган ойга нисбатан бир поғонага кўтарилиб, 12-ўринни, Бектемир Мелиқўзиев эса (супер ўрта вазн) эса 13-ўринни эгаллаган.

Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн) ўтган ойга нисбатан икки поғонага кўтарилиб, 12-ўринни эгаллаган. Жаҳонгир Расулов (ярим ўрта вазн), ўтган ойда бўлгани каби 32-ўринда турибди. 

Шунингдек, биринчи ярим енгил вазндаги Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринни, шу вазн тоифасида Миразизбек Мирзахалилов 27 – ўринни, Олимжон Назаров (енгил вазн) 32-ўринни, Ҳасанбой Дусматов ( супер енгил вазн) 5 – ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамизки, беш нафар ўзбекистонлик Италияда бокс бўйича лицензия турнирида Олимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...