Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Каратэ-до бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио кўчаларида ҳақиқий байрам уюштириб, японларни лол қолдирган, у ерда кеча IKKF каратэ бўйича жаҳон чемпионати якунланган эди.
Каратэчилар "Мачете" гуруҳининг қўшиғига флешмоб ташкил этишган. Барча йўловчилар спортчиларнинг ёрқин ғайриоддий юришини ҳайрат билан томоша қилишган.
“Мачете” гуруҳи раҳбари Ярослав Малий ҳам интернетда тарқалган видеони эътиборсиз қолдирмаган.
"Мен чемпионларни кўраяпман! Токио кўчаларида юрган ички кучингиз жуда таъсирли! Японлар сизга қарашди, хурсанд бўлишди, сизга қарсак чалишди. Кўриниб турибдики, қалбларингиз бир маромда урмоқда. Сиз жамоасиз, сиз бир бутунсиз!"- деди хонанда ўз ҳис-туйғуларини видеомурожаатда билдирган ҳолда.
Куни кеча Ўзбекистон терма жамоаси Токиода бўлиб ўтган каратэ бўйича бўйича очиқ жаҳон чемпионатининг умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб, 28 медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳлар мавжуд емас