Арипов: келгуси йилда Тошкентда 5G тармоғи тижорат фойдаланишга қўйилади
Технологиялар

Арипов: келгуси йилда Тошкентда 5G тармоғи тижорат фойдаланишга қўйилади

778

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Москвада бўлиб ўтаётган VIII “Очиқ инновациялар” халқаро форумида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тошкентда келгуси йилда 5G тармоғининг  тижорат фойдаланилишини ташкил этиш режалаштирилганлигини айтди.

 “Бугунги кунда рақамли инфратузилмадан фойдаланиш борасида давлатлар  ўртасида  узилиш ва тафовут  борлигини  кўриб турибмиз. Халқаро электроалоқа Иттифоқининг маълумотларига кўра, ер юзи аҳолисининг  40 фоиздан ортиғи интернетдан фойдаланиш имкониятига эга эмас, сайёрамиз аҳолисининг ярмидан камроғи эса кенг полосали интернетни тўлай олмайди. Биз ҳам мазкур муаммо, хусусан мамлакат аҳолисининг ярми истиқомат қилаётган қишлоқ жойларини рақамли интернет билан таъминлашда маълум қийинчиликларга дуч келдик”, - деб таъкидлади Арипов. 

Унинг айтишича, мазкур муаммо кўплаб давлатлар, жумладан МДХ давлатларига ҳам тегишлидир. 

“Ушбу рақамли муаммони ҳал этиш учун республикада рақамли инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган  махсус президент дастури амалга оширилмоқда. Хусусан, кейинги йилнинг охиригача барча ижтимоий объектлар,  жумладан мактаблар, мактабгача ва тиббий муассасалар, умумий ҳисобда 20 мингдан ортиқ объеклар оптик толали алоқа линиялари  асосида кенг полосали Интернетга уланади. Мобил алоқали  ривожлантириш ҳисобига эса абонентлар сонини 23 миллионга етказиш режалаштирилган”, - деб айтди Бош вазир.

Ариповнинг  сўзларига кўра, Ўзбекистон  томонидан 5G мобил алоқа тармоғини синовдан ўтказиш ишлари муваффақиятли якунланган бўлиб, келгуси  йилда Тошкентда  тармоқнинг  тижорат фойдаланишга топширилишини ташкил қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг  сентябрь ойида бир вақтнинг ўзида  Uzmobile и Ucell - иккита давлат уяли алоқа  компаниялари  Ўзбекистонда  5G тармоғини синовдан ўтказишни бошлаганликларини эълон қилишган эди.

Бешинчи авлод тармоғини ишга тушириш борасида Хитойнинг Huawei компанияси стратегик ҳамкор ҳисобланади.  
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+