Загрузка
Загрузка
Киберхатарни  қандай  бошқариш, мувофиқлаштириш  ва суғурталаш мумкин?
Технологиялар

Киберхатарни қандай бошқариш, мувофиқлаштириш ва суғурталаш мумкин?

817
Загрузка

Ўзбекистон, Ташкент – Batafsil.uz ЯА. Молиявий бозорларда янги рақамли восита ва технологияларнинг кенг тарқалиши молия-иқтисодий муҳит чегаралари ва хусусиятларининг шаклланишига таъсир кўрсатиб, унинг иштирокчилари олдига хатар билан боғлиқ муаммоларни қўяди. Рақамли молиявий хизматлар рақамли платформалар асоси саналиб, хизматлар секторида трансформацияни таъминлаб беради. Ривожланаётган иқтисодиётли давлатлари учун хос бўлган онлайн-тўловлар, кредитлар ва пул ўтказмалари молиявий технологиялар бозори ривожланишининг муҳим омилларидандир.

Киберҳужумлар билан боғлиқ хавф-хатар ва харажатлар миқёси ва даражаси тобора ошиб бормоқда. Масалан, ҳужумларнинг маълумот ва тизимга қарши қаратилишидан қатъий назар тижорат сири ёки шахсий маълумотларнинг уғирланишига олиб келади. Бундан ташқари, интеллектуал мулкнинг ўғирланиши ва корпоратив бренднинг қадрсизланиши узоқ истиқболда янада вайронакор тус олиши мумкин. Демак, иқтисодиётни рақамлаштириш нуқтаи назаридан компаниялар таваккалчилиги ва рақамли трансформация масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис, аксарият экспертларнинг фикрича, кибирсуғурталаш мазкур хатарни бошқаришнинг самарали воситаси бўлиши мумкин.

Киберхатарни бошқаришда суғурталаш ролини ҳисобга олган ҳолда компаниялар (давлат идоралари) томонидан киберхатардан ҳимояланиш учун фойдаланадиган воситалар тўплами ишончлилигини баҳолаш учун бир нечта базавий масалаларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Биринчидан, бошқарув (бизнес ва бренд экотизими билан боғлиқ) ва инвестициялаш жараёнида киберхатарни аниқ тушуниш ва баҳолаш зарур. Масалан, бунда етказиб берувчилар, пудратчи ва мижозлар билан боғлиқ, шунингдек, компания ҳимоя тизими ваколатидан ташқари юзага келадиган оралиқ хатарлар назарда тутилади. Киберхавфсизликнинг бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш ва аниқлаш учун зарурий воситалар ва жараёнларни белгилаб олиш лозим.

Иккинчиси - ташкилий кадрлар масалалари. Киберхатарни минималлаштириш учун компания раҳбарлари ўз компетенцияларини мунтазам ошириб боришлари, (муайян таҳдид доирасидаги рақамли ҳужум эҳтимолида) киберхавфсизлик бўйича ҳужум, таҳдид ва ҳимоя технологиялари соҳаларида раҳбарлар билан самарали ҳаморлик қилишлари талаб этилади. Бу борада киберҳимоя технологияларидан самарали фойдаланиш ва уларни мунтазам янгилаб бориш муҳимдир.

Юқоридагилар асосида айтиш мумкинки, эндиликда киберхавфсизлик биргина IT-мутахассислари шуғулланадиган техник муаммо эмас. Компания вакиллари бу хатарларни тушунишлари ва уларни тегишли тартибда бошқара олишлари керак. Ходимлар ва раҳбарларнинг бу борадаги малакаларини ошириш баробарида, киберхатарни суғурталаш тизими қай тарзда ишлашини билиш, шунингдек ўзлари учун энг тегишли хатар учун мақбул бўлган маҳсулотларда устуворлик қилиш, хусусан киберҳужумлар таъсирида молиявий бўлмаган зарарни олдини олишга интилишлари лозим.

«Euroasia Insurance» суғурта компанияси суғурта бозорининг ривожланиши билан ҳамоҳанг тарзда бормоқда. Компания ўз мижозларига янги суғурта маҳсулотлари турларини таклиф этмоқда. Хизматларни сотиш ва мижозларга хизмат кўрстатишнинг эгилувчан тизими, суғурта ҳолатларини мувофиқлаштириш ва тўловларни ўз вақтида амалга ошириш шулар жумласиндандир.

Биз бозор учун ўз таклифларимизни шакллантириш билан фаол шуғулланмоқдамиз. Давлатимиз тадбиркорлари эндигина пайдо бўлаётган киберсуғурталаш бозорининг бир қисмига айланишлари мумкин. Зеро, бизнинг ҳамкорлигимиз киберхатарни бошқариш стратегиясининг самарали компонент қисми бўлиши мумкин. Киберхатар ва нарх белгиланишини суғурталаш дастурлари - бу борадаги илк қадам ҳисобланади.

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан таклиф этиладиган суғурта хизматлари корпоратив киберхавфсизликни кучайтиришга кўмаклашади. Бу эса ўз ўрнида, ҳам давлат, ҳам хусусий сектордаги манфаатдор томонларнинг кенг доирасига фойда келтириши шубҳасиздир.

Биз келажакка дадил қараймиз ва узоқ истиқболда энг фойдали бўлиш имкониятидан ғурурланамиз!

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+