Microsoft дунёдаги биринчи ўта кучли квант компьютерларини яратишга имкон берадиган Majorana 1 квант чипини тақдим этгди
Технологиялар

Microsoft дунёдаги биринчи ўта кучли квант компьютерларини яратишга имкон берадиган Majorana 1 квант чипини тақдим этгди

71

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Американинг Microsoft компанияси Majorana 1 чипини тақдим этиб, квант технологиялари ривожида жиддий қадам ташлади. Мазкур қурилма саноат миқёсидаги вазифаларни ўн йиллар эмас, балки йиллар давомида ҳал қила оладиган квант компьютерларини яратишга имкон беради.

Ишланма материянинг янги ҳолатини шакллантиришга имкон берадиган материалларнинг махсус тоифаси - топологик юқори ўтказгичларга асосланган. Шу боис, Microsoft компанияси миллион кубитли квант компьютерини лойиҳалаш имкониятига эга бўлган ва бу амалдаги квант тизимлари имкониятларидан анча юқори.

Компаниянинг қайд этишича, бундай компьютерлар "оламни ўзгартирадиган реал ечимлар"ни тақдим эта олади. Масалан, атроф-муҳит ифлосланишига қарши курашда ёрдам берадиган микропластикларни хавфсиз компонентларга ажратиш усулларини таклиф қилиш ёки қурилиш, саноат ва тиббиёт учун ўз-ўзини тиклайдиган материалларни яратиш мумкин

Microsoft технологияни кенгайтириш устида ишлашни давом эттирмоқда ва агар ҳаммаси режа бўйича кетса, яқин йилларда инсоният бутун саноатни ўзгартира оладиган ҳақиқатан ҳам кучли квант компьютерларини қўлга киритиши мумкин.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...