Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Илон Маскнинг Starlink компанияси Veon халқаро телекоммуникация гуруҳи билан тарихий шартнома имзолади. Битим Ўзбекистондаги уяли алоқа оператори тармоғида сунъий йўлдош алоқа хизматини интеграция қилиш имконини беради.
Бу смартфонларнинг сунъий йўлдош тармоқларига уяли алоқа минораларисиз тўғридан-тўғри уланишини таъминлайди.
Дастлаб Starlink Қозоғистон ва Украинага келади. Кейинчалик технология Veon мавжуд бўлган бошқа мамлакатларда - Ўзбекистон, Покистон ва Бангладешда жорий этилади. Аниқ муддатлар кўрсатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил август ойида Starlink Қозоғистон ҳудудида сунъий йўлдош интернети хизматларини тақдим этишни расман бошлаган эди. У 2026 йилда Ўзбекистонда ишга туширилиши кутилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас