Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг барча шошилинч хизматларига қўнғироқ қилиш учун 112 қисқа рақамидан фойдаланилади. Тизимнинг  қачон ишга туширилиши ҳозирча номаълум
Технологиялар

Тошкентнинг барча шошилинч хизматларига қўнғироқ қилиш учун 112 қисқа рақамидан фойдаланилади. Тизимнинг қачон ишга туширилиши ҳозирча номаълум

2500
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентдаги шошилинч хизматларининг қисқа рақамлари (101, 102, 103, 104, 1050, 1055) ягона марказга бирлаштирилиб, уларга қўнғироқ қилиш учун 112 рақамидан фойдаланилади. Бу ҳақида Batafsil.uz   мухбири маълум қилмоқда.

Ягона шошилинч хизмати рақамининг жорий этилиши пойтахтда амалга оширилаётган "Хавфсиз шаҳар" лойиҳа доирасида режалаштирган. Бу ҳақида қисқа рақамларнинг ягона тизимини яратиш бўйича берилган таклифга жавобан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда. Тегишли петиция “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилган.

Тошкентда тадбиқ этилаётган «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. 2023 йилга келиб, унинг бутун мамлакат бўйлаб амал қилиши режалаштирилган. Шошилинч хизмат рақамларини 112 қисқа рақамига бирлаштириш ушбу лойиҳанинг бир қисми ҳисобланади.

Лойиҳа давомида пойтахтдаги ижтимоий объектлар, маданият ва туризм жойлари, бекат ҳамда бозорларда 50 мингдан ортиқ кузатув камералари ўрнатилади. Маълумотлар базаси 20 миллиондан ортиғини ташкил этиб, интеллектуал қидирув тизими яратилади. 500 дан ортиқ чорраҳалар замонавий йўл ҳаракатини бошқариш тармоғининг бир қисмига айланиб, “ақлли тураргоҳ” хизмати жорий этилади.

Кадастр маълумотлари киритилган шаҳарнинг электрон харитаси ноқонуний қурилмаларга тезда жавоб қайтариш имконини яратади. Атроф-муҳит ҳолати вазиятни назорат қилиш марказига интеграциялашган ягона мониторинг ва бошқариш тизими томонидан кузатиб борилади.

"Хавфсиз шаҳар" тизими билан ишлаш учун тезкор навбатчилик ходимлари ва техник мутахассислар махсус ўқув марказида малака ошириш курсларини ўтайдилар. Бундан ташқари, дастурий таъминот ва кузатув камераларининг амалдаги стандартларга мувофиқлигини текшириш учун лаборатория тузилмоқда.

Мутахассисларнинг тахминига кўра, лойиҳа аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини 35 фоизга ошириб, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни фош этиш муддатини 45 фоизга қисқартиради ва Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни яхшилайди.      

Вазирлик вакилларининг таъкидлашича, маҳаллий дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компаниялари лойиҳага кенг жалб қилинган. Бу эса улар учун тажриба орттириш ва жаҳон бозорига чиқиш имкониятини яратади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...