Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда IMEI кодларни ноқонуний  клонлаштириш  учун  жавобгарлик белгиланади
Технологиялар

Ўзбекистонда IMEI кодларни ноқонуний клонлаштириш учун жавобгарлик белгиланади

2095
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда махсус дастурий таъминот ёрдамида IMEI кодларни ноқонуний клонлаштириш учун жавобгарликни белгилаш режалаштирилган. Бу ҳақда ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Сўнгги вақтларда фуқароларнинг уяли телефон аппарати йўқолганлиги ҳақидаги хабарлари кўпаймоқда. Воқеа тафсилотларини аниқлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари терговга қадар текширув ўтказади, жиноят аломатлари бўлганда, жиноят иши қўзғатилади. Ўзбекистонда мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизимининг жорий этилгани ушбу турдаги жиноятларни очишга ёндашувни тубдан ўзгартирган эди”- дея   маълум қилмоқда ИИББ. 

Ҳозирда жиноятчини топиш ва уяли телефон аппаратини эгасига қайтариш учун мобил қурилма эгаси томонидан тақдим этилган IMEI-кодидан фойдаланилмоқда. Бироқ, технология ривожланиши билан бир қаторда жиноят изларини яшириш усуллари ҳам шунга монанд ривожланиб бормоқда. Яъни жиноятчилар эндиликда клонланган IMEI-кодларини яратишмоқда. Бундай клонланган IMEI-кодларини эса автоматик аниқлаш ва блокировка қилишнинг техник тартиби жорий этилмаган. 

Клонлаш қуйидагича амалга оширилади: махсус дастурий таъминот воситасидан фойдаланган ҳолда IMEI-коди битта мобил қурилмадан бир ёки бир нечта мобил қурилмаларга узатилади ва натижада тармоқда бир хил IMEI-коди бўлган бир нечта мобил қурилмалар пайдо бўлади. 

Бу жараён учун махсус дастурлардан фойдаланилиб, уларни халқ орасида “Chаnger” (Ченжер) деб аташади. Айнан улар IMEI-кодларни клонлаштириш билан шуғулланади. Бу ўз навбатида ўғирланган уяли телефонларни излаб топишни қийинлаштириб, ноқонуний олиб кирилган мобил қурилмаларни республика ҳудудида рўйхатдан ўтказиш имконини беради. 

“Айни пайтда мобил қурилманинг халқаро идентификация кодини ноқонуний равишда ўзгартирганлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик мавжуд эмас. Бу эса жиноят изларини яширувчи шахслар жазосиз қолишига сабаб бўлмоқда.  Бу каби казусли ҳолатни бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли нормаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда”, -дея таъкидламоқда ҳуқуқ-тартибот идораси.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...