Загрузка
Загрузка
АҚШ Адлия вазирлиги “Google”ни Chrome браузерини сотишга ва рақобатчиларга фойдаланувчи маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш мажбуриятини юклади
Дунё

АҚШ Адлия вазирлиги “Google”ни Chrome браузерини сотишга ва рақобатчиларга фойдаланувчи маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш мажбуриятини юклади

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ федерал судида қидирув тизимлари бозоридаги монополияда айбланаётган Google компаниясига қарши иш бўйича суд жараёни бошланган. Адлия вазирлиги компаниядан Chrome браузерини сотишни, қурилмаларда стандарт қидирув тизими мақоми тўғрисидаги келишувларни бекор қилишни ва рақобатчиларга фойдаланувчи маълумотларига бепул киришни талаб этмоқда. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

The Wall Street Journal хабарига кўра, суд жараёни Googleнинг онлайн қидирув соҳасидаги монополиясини ноқонуний деб тан олган судья Амит Меҳта раислигида бўлиб ўтмоқда. Мажлислар тахминан уч ҳафта давом этади.

Иш материалларига кўра, Google глобал интернет-қидирув бозорининг қарийб 90 фоизини назорат қилади ва кўп йиллар давомида рақобатни бостириб келган. 2023 йилда компания ҳар йили Appleга Safari браузерида стандарт қидирув тизими бўлиш учун 20 миллиард доллардан ортиқ пул тўлаши маълум қилинган.

Google айбловларни рад этиб, Адлия вазирлигининг талабларини "рақобатчиларнинг истаклари рўйхати" деб атаган.

"Бу инновацияларга зарар етказади", - деди компания адвокати Джон Шмитлайн ва Google сунъий интеллектга асосланган стартаплар, жумладан OpenAI томонидан жиддий рақобатга дуч келаётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Google Apple билан келишув шартларини юмшатишга тайёр, бироқ радикал чораларга қарши туради.

Суд қарори "Big Теч"ни тартибга солиш учун илк мисол бўлиши мумкин. Агар Адлия вазирлиги ўз мақсадига эришса, ўзгаришлар миллиардлаб фойдаланувчиларга таъсир қилади ва рақамли экотизимга сезиларли даражада таъсир кўрсатади.

Адлия вазирлиги вакили Дэвид Далквист идоранинг яқинда Google реклама монополияси иши бўйича ғалабасига ишора қилиб, ҳозирда судда "бутун авлод учун интернетни назорат қилувчи компания ҳокимиятини йўқ қилиш" имконияти борлигини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Америка суди Google’ни онлайн-реклама соҳасидаги монополияга қарши қонунбузарликларда айбдор деб топди ва тегишли монополияни тугатишни талаб қилди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...