Загрузка
Загрузка
АҚШ Венесуэлага қарши "Жанубий Найза" амалиётини эълон қилди
Дунё

АҚШ Венесуэлага қарши "Жанубий Найза" амалиётини эълон қилди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Америка Қўшма Штатлари Қуролли кучлари мудофаа вазири Пит Хегсет Лотин Америкасида кескин фаоллашган ҳарбий ҳаракатлар ортидан янги Southern Spear ("Жанубий Найза") амалиётини расман эълон қилди. Амалиётнинг мақсади — наркотеррористлар йўқ қилиниши ва АҚШ ҳудудини муҳофаза қилиш, — АҚШ расмийлари таърифича.

Хегсет X ижтимоий тармоғида қуйидагича баёнот берди:

"Бугун мен Southern Spear операциясини эълон қиламан. Бу миссия махсус тузилган тезкор гуруҳ (Southcom) ва Қўшма қўмондонлик томонидан бошқарилади. Амалиёт Ватанимизни ҳимоя қилиш, наркотеррористларни яримшардан йўқ қилиш ва халқимизни заҳарлаётган наркотик оқимини тўхтатишга қаратилган".

Аввалроқ Southcom Gerald R. Ford авиаташувчисини ўз тасарруфига олган эди. У Пуэрто-Рикода жойлашган бошқа ҳарбий кемалар, атом сув ости кемалари ва самолётларга қўшилади.

Венесуэла Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, мамлакатдаги 200 мингга яқин ҳарбий хизматчи икки кунлик машғулотларга жалб қилинган. Машғулотлар АҚШнинг минтақада кучайиб бораётган ҳарбий ҳаракатлари шароитида мамлакат мудофаа тайёргарлигини оширишга қаратилган.

Мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес:

"АҚШ қўшинларининг Карибда жойлашиши фақат Венесуэлага эмас, балки бутун минтақага таҳдид солувчи ҳужумкор қадамдир", — деб таъкидлади.

International Crisis Group таҳлилчиси Элизабет Дикинсонга кўра, авиаташувчи наркотик савдосига қарши курашда амалий натижа бермайди. Унинг фикрича, бу ҳаракат — Каракасга очиқ сиёсий сигнал ва босим воситасидир.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ Венесуэлага қарши эҳтимолий урушни "кам эҳтимолли" деб атаган, аммо Николас Мадуронинг ҳокимиятдаги кунлари "саноқли" эканлигини таъкидлаганди. Бу ҳақда у CBS телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...