Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кеча Абхазияда республика ҳудудида кўп функцияли комплекслар қурилишига қарши бўлган беш нафар мухолифат фаоллари ҳибсга олинганидан сўнг оммавий норозилик намойишлари бошланган. Норозиликлар Россия ва Абхазия ўртасида имзоланган битим туфайли бошланган, бу битим Россия компанияларига республика ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Одамлар Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) биносини ўраб олган ва Гумиста ва Кодор дарёлари бўйлаб стратегик муҳим кўприкларни тўсиб қўйган, Абхазиянинг марказий транспорт артерияси — Гумиста кўпригини вақтинча ёпган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
11 ноябрь куни кўп функцияли комплекслар мақоми тўғрисидаги қонунни қабул қилишга қарши гапирган ва Гудаута аҳолиси билан учрашгандан сўнг Сухумга қайтаётган беш нафар мухолифатчи махсус хизмат ходимлари томонидан ҳибсга олинганидан кейин, воқеалар кескин тус олган. Ҳибсга олиш видеоси тезда маҳаллий Telegram каналлари орқали тарқалиб, ғазаб тўлқинини келтириб чиқарган. Ҳибсга олинишига жавобан Абхазия аҳолиси ҳибсга олинганларни зудлик билан озод қилишни талаб қилиб, ДХХ биносини ўраб олишган.
Абхазия бош прокурори Адгур Агрба намойишчиларга мурожаат қилиб, уларни тинч ҳаракатларга чақирди ва ҳибсга олиш парламентнинг навбатдан ташқари йиғилишидан кейин содир бўлган воқеа билан боғлиқлигини тушунтирган. Унинг сўзларига кўра, мажлисдан сўнг бир гуруҳ шахслар, шу жумладан ҳибсга олинганлар ҳам депутатлардан бирига нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этган ва уларни ҳақорат қилган.
Комплекслар мақоми тўғрисидаги қонун кабул қилиш борасидаги вазият 2023 йилдан бери кескин бўлиб қолмоқда. Ўшанда Абхазия президенти Аслан Бжания жамоатчилик босими остида комплекслар тўғрисидаги қонун лойиҳасини бекор қилишга мажбур бўлган. Айни пайтда мухолифат расмийларни қаршиликни четлаб ўтишга ва қонунни "Россия билан Абхазиядаги юридик шахсларнинг инвестиция фаолияти тўғрисида идоралараро битим" орқали яширинча ўтказишга уринишда гумон қилмоқда. Бу қонун лойиҳаси 15 ноябрда ратификация қилиниши керак эди.
Маълумот учун: октябрь ойининг охирида Россия ва Абхазия Россия компанияларига республика ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи битим имзолашган. Ҳужжат кучга кириши учун Абхазия парламенти томонидан ратификация қилиниши керак.
Изоҳлар мавжуд емас