Актау яқинида ҳалокатга учраган AZAL самолёти учувчиларининг  нима  дегани  ошкор қилинди
Дунё

Актау яқинида ҳалокатга учраган AZAL самолёти учувчиларининг нима дегани ошкор қилинди

50

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тармоқда 2024 йил 25-декабрда Актау яқинида ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines (AZAL) авиакомпаниясига тегишли бўлган Embraer 190 самолёти экипажи нима   ҳақда гаплашгани ошкор қилинган.

Ёзувлардан кўриниб турибдики, учувчилар Грозний ва Махачкалада қўнмасликка қарор қилишган, кейин Бакуга қайтишга ҳаракат қилишган, аммо охир-оқибат Актауга йўл олишган.

Сўзлашувлар давомида экипажнинг ўзи самолётнинг қушлар билан тўқнашуви ва бортдаги газ баллонининг портлаши ҳақидаги тахминларни илгари сурилган. Шунингдек, ёзувларда самолётга ташқи таъсир ҳақида эслатиб ўтилган, аммо учувчилар фавқулодда ҳолат эълон қилмаган.

Эслатиб ўтамизки, Бразилия ҳаво кучлари тергов маркази мутахассислари самолётнинг қора қутиларидан олинган маълумотларни очиб бериб, уларни Қозоғистонга ҳалокат сабабларини текшириш учун тузилган давлат комиссияси ихтиёрига беришган.

Тергов давом этмоқда, фожианинг аниқ сабаблари расман эълон қилинмаган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...