Загрузка
Загрузка
Қамоққа маҳкум қилинган мигрантларга Россияга умрбод киришни тақиқлаш таклиф этилмоқда
Дунё

Қамоққа маҳкум қилинган мигрантларга Россияга умрбод киришни тақиқлаш таклиф этилмоқда

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  ЛДПР (Россия либерал-демократик партиси) фракцияси жиноят тоифасидан қатъи назар, маҳкум мигрантларнинг Россияга киришини умрбод тақиқлашни таклиф қилмоқда. Қонун лойиҳаси муаллифлари "бошқа мамлакатларнинг собиқ жиноятчилари террористик таҳдиднинг потенциал ташувчилари", деб ҳисоблашади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ҳозирги вақтда Россия Федерациясида чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг, шу жумладан озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлган шахснинг Россия Федерациясида бўлишини истамаслик тўғрисида қарор қабул қилиш имконияти аллақачон қонун билан белгиланган. Бу киришни тақиқлаш учун асос бўла олади.

Аммо, амалиётга кўра, давлатда бўлиб туришни истамаслик қарори судланганлик муддатининг тугаганига тенгдир. Кичик ва ўртача оғирликдаги жиноятлар учун киришни тақиқлаш жазони ўтаганидан кейин 3 йил ичида, оғир жиноятлар учун — 8 йил, айниқса оғир жиноятлар учун — 10 йил давомида амал қилади. Бироқ, муддати тугагандан сўнг, бундай фуқаролар Россия Федерациясига киришлари мумкин.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шу жумладан барча тоифадаги жиноятлар учун судланганлиги олиб ташланган ва бекор қилинган шахсларга умрбод тақиқ қўйиш таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 29 март куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳукуматга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш ва чиқиш шартлари, уларнинг Россия Федерацияси ҳудудида қолиши ва яшаши тўғрисида федерал қонун лойиҳасини киритган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+