Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Украина президенти Владимир Зеленский асли ўзбекистонлик, собиқ сиёсий маҳбус Наримон Желални мамлакатнинг Туркиядаги элчиси лавозимига тасдиқлади.
Тегишли ҳужжат Украина президенти девони сайтида эълон қилинди.
2014 йилда ярим орол Россия томонидан аннексия қилинганидан сўнг, у қолишга қарор қилди ва Қрим татарлари ва украиналикларнинг ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилишда давом этди, қонунбузарликларни қайд этди ва сиёсий асосланган суд жараёнларида қатнашди.
Бу фаолият Россия хавфсизлик кучларининг эътиборини тортди. 2021 йил сентябрь ойида Желал қўпорувчиликда айбланиб ҳибсга олинган, 2022 йилда эса 17 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бироқ орадан икки йил ўтиб, 2024 йил июнь ойида у Украина ва Россия ўртасидаги асирлар алмашинуви доирасида озод қилинди.

Изоҳлар мавжуд емас