Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Австралиянинг Квинсленд штати Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳаллий лабораториядан 323 флакон хавфли вирус намуналари йўқолганидан кейин тергов олиб бормоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Квинсленд Соғлиқни сақлаш вазирига таяниб Newsweek ёзишича, 2021 йилда «биологик хавфсизлик протоколларининг жиддий бузилиши» натижасида 323 та тирик вирус намуналари йўқолган. Ҳолат фақат 2023 йил август ойида аниқланган.
Йўқотилган намуналар орасида турли хил клиник хусусиятларга эга вируслар мавжуд эди. Тахминан 100та флаконда отлардан одамларга юқадиган 57% ўлимга олиб келадиган Ҳендра вируси бўлган. Бундан ташқари, 223 флакон лиссавирус ва иккита хантавирус намунаси топилган, уларнинг ҳар бири жиддий тиббий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг таъкидлашича, қасддан ўғирлаш ёки биологик қурол яратишга уриниш аломатлари йўқ. Контейнерлар чнги музлатгичга кўчирилганда йўқолгна бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда. Шу билан бирга, расмийларнинг таъкидлашича, махсус сақлаш шароитларидан ташқарида вирус намуналари тезда бузилиб, юқумсиз бўлиб қолади.
Эслатиб ўтамизки, АҚШ Конгрессининг қуйи қўмитаси томонидан ўтказилган икки йиллик тергов шуни кўрсатдики, COVID-19 қўзғатувчиси лаборатор шароитда яратилган бўлиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас