Загрузка
Загрузка
Аёлларга нисбатан зўравонлик ва  дискриминацион ижтимоий институтлар ҳар йили жаҳон иқтисодиётига 6 триллион долларга тушади
Дунё

Аёлларга нисбатан зўравонлик ва дискриминацион ижтимоий институтлар ҳар йили жаҳон иқтисодиётига 6 триллион долларга тушади

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Аёлларга нисбатан зўравонлик ва диксриминацион ижтимоий институтлар ҳар йили жаҳон иқтисодиётига 6 триллион долларга тушади. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг ўринбосари, "БМТ аёллари" ижрочи директори Сима Сами Бахус Самарқандда бўлиб ўтган Осиё хотин-қизлар форуми иштирокчиларига йўллаган табрик сўзида маълум қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг гендер тенглигини таъминлаш йўлидаги ютуқлари ва дунёдаги ижобий тенденцияларни қайд этиб, у мавжуд муаммоларни санаб ўтган:

  • Дунёдаги ҳар учинчи аёл зўравонлик ва тегажонликка дучор бўлишда давом этмоқда. Асосий сабаб – дикриминацион нормалар ва қонунчилик тизимлари;

  • Аёллар орасида ишсизлик даражаси 50%ни ташкил қилади, эркаклар орасида эса 30%%;

  • Аёллар эркакларга кўра ўртача 20% камроқ маош олишади. Уларнинг иши кўпинча иш хавфсизлигини таъминламайди, улар меҳнат қонунчилиги билан ҳимояланмаган ва пенсия ёки тиббий суғуртага эга эмаслар;

  • Аёлларнинг 60 фоизи иқтисодиётнинг норасмий секторида ишлайди. Кам даромадли мамлакатларда бу кўрсаткич 90% дан ошади;

  • Ўнта аёлдан бири ўта қашшоқликда яшашни давом эттирмоқда;

  • Аёлларга нисбатан зўравонлик ва дискриминацион ижтимоий институтлар ҳар йили жаҳон иқтисодиётига 6 триллион долларга тушади.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга сармоя киритиш бутун дунё учун катта дивидендлар келтиради. Сима Сами Бахус барча мамлакатларни аёлларнинг аҳволи бўйича комиссия сессияларининг якуний тавсияларини бажаришга чақирган.

"Фрагментация ҳукм сураётган дунёда 2024 йил сентабр ойида бўлиб ўтадиган “Келажак саммити” ишончни тиклаш ва умумий келажагимизни қандай ҳимоя қилиш бўйича янги халқаро консенсусни шакллантириш учун ноёб имкониятни тақдим этади. Бу, шунингдек, молия институтлари ва тизимларининг аёллар ва эркаклар манфаати учун ишлаши учун очиқлигини таъминлаш имкониятидир", - деди Сима Сами Бахус.

У гендер масалаларини ривожланишни молиялаштириш мажбуриятларига киритиш, гендер нуқтаи назаридан иқтисодий ва ижтимоий сиёсат олиб бориш ва аёллар ташкилотлари ва бирлашмаларини молиялаштиришга чақирган.

Эслатиб ўтамизки, куни кеча президент арафасида Ўзбекистонда "БМТ-аёллар" ваколатхонаси очилишини қўллаб-қувватлаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...