Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида рус тилини билмайдиган мигрантларнинг болаларига мактабларда пуллик ўқитиш таклиф қилинган. Бу ҳақда Урал рус тили ўқитувчилари гильдияси раиси Алексей Боталов маълум қилиб, ўз ташаббусини иқтисодий мақсадга мувофиқлиги билан изоҳлаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
"Ани пайтда болани биринчи синфга олиб боришда ноаниқлик мавжуд ва у рус тилини билмайди. Ота-оналар эса: "қабул қилинг, илтимос, кейинчалик қандайдир тарзда у билан қўшимча ишлайсиз", дейишади. Аммо айни пайтда мактабларда қўшимча ўқитиш имконияти йўқ", – дейди Алексей Боталов.
Унинг сўзларига кўра, мактаб ўқувчиларига рус тилини чет тили сифатида бюджет асосида ўқитиш учун ресурслар, шу жумладан молиявий манбалар мавжуд эмас. Бундай дарслар ўқитувчиларнинг вақтини талаб қилади, бу ҳам тўланиши керак.
Шу билан бирга, Боталов мигрантларнинг болалари учун алоҳида синфларни ташкил этишга қарши чиққан.
"Бу ёпиқ анклавларни яратишга олиб келади. Масалан АҚШда шундай мавзелар ва мактаблар борки, у ерда йиллар давомида инглиз тилини умуман билмайдиган кишилар яшайди. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда АҚШда инглиз тилини умуман билмайдиганларнинг 25% дан ортиғи яшайди. Улар тилни ўрганмоқчи ҳам эмас. Аслида бу давлат тили ҳисобланади", - дея тушунтирди Боталов.
Эслатиб ўтамизки, ЛДПР фракцияси депутати Ярослав Нилов Россия фуқаролигига эга бўлмаган мигрантларнинг болалари учун Россия мактабларида пуллик таълимни жорий этиш таклифи билан чиққанди. У парламентнинг қуйи палатасига қўриб чиқиш учун тегишли ҳужжатни тақдим этган.
Изоҳлар мавжуд емас