Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бир неча соат ичида 100 дан ортиқ Эрон дронлари Исроил ҳудудига етиб бориши керак. Исроил мудофаа кучлари аллақачон уларни қўлга олиш устида ишлаётганини маълум қилди.
ЦАХАЛ бригадаси генерали Эффи Дефриннинг айтишича, Эрон Исроилга 100 дан ортиқ дрон учирган. Бу ҳақда Times of Israel нашри ёзмоқда. Дефриннинг таъкидлашича, Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг барча кучлари дронларни уриб туширишга йўналтирилган. Унинг сўзларига кўра, дронлар мамлакат ҳудудига етиб бориши учун бир неча соат вақт кетади.
Ҳужум 13 июнга ўтар кечаси бошланган Rising Lion кодли номи остидаги кенг кўламли Исроил ҳарбий операциясига жавоб бўлди. Исроил ҳужумининг нишонлари Натанздаги ядровий марказ, Исфаҳондаги саноат объектлари, Теҳрондаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси штаблари, шунингдек, бир қатор ҳарбий ва турар-жой объектлари бўлган. Маълумотларга кўра, олтита кучли портлаш қайд этилган.
Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ҳаво бўшлиғи ёпиқ, шифохоналар юқори шайлик режимида ишламоқда.
Изоҳлар мавжуд емас