Загрузка
Загрузка
Галузин: Марказий Осиёдаги АҚШ ва НАТО сиёсати "рангли инқилоблар" хавфини келтиради
Дунё

Галузин: Марказий Осиёдаги АҚШ ва НАТО сиёсати "рангли инқилоблар" хавфини келтиради

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. АҚШ ва унинг   НАТО ҳамда Европа Иттифоқидаги иттифоқчиларининг сиёсати Марказий Осиё учун “рангли инқилоблар” хавфини туғдиради. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари Михаил Галузин "Валдай" халқаро мунозара клубининг IV Марказий Осиё конференциясининг очилишида маълум қилган. Бу ҳақда ТАССга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Ғарб "минтақани ўзи учун қайта форматлаш, унинг табиий ресурсларига кириб бориш, у орқали ўтадиган транспорт йўлакларини назорат қилиш, Марказий Осиёни Россия хавфсизлигига таҳдидлар учун плацдармга айлантириш уринишларини тўхтамаяпти".

"АҚШ ва НАТО Марказий Осиё мамлакатларини шериклик дастурлари ва тренингларига жалб қилишга ҳаракат қилмоқдалар, минтақада қўшма машғулотлар ўтказиш ва у ерда ўз инфратузилмасини жойлаштиришни тўхтатишмаяпти. Шунингдек, биз Вашингтон ва Брюсселда минтақанинг ресурс базасига кириш ва у орқали қўшни транспорт артерияларини, шунингдек, сувдан фойдаланиш тизимини назорат қилиш учун    ғирром ўйин ўтказаётганини кўраяпмиз", - деди дипломат.

Галузиннинг таъкидлашича, ушбу мақсадларга эришилгандан сўнг, Марказий Осиё ҳукуматлари Ғарб учун ҳамроқ бўла олмайдилар, "шунга кўра, рангли инқилоблар хавфи   юзага чиқади".

Шу фонда, вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Россия "Марказий Осиё мамлакатларининг ишончли ҳамкори бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда".

"Россия Марказий Осиё мамлакатларининг узоқ муддатли миллий манфаатлари, сиёсий ва этник – маданий анъаналарига мувофиқ мустақил ривожланиш суверен ҳуқуқини қатъий ҳимоя қиладиган шерик ҳисобланади",- дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг апрель ойи охирида Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Михаил Галузин Тошкентга ташриф буюриб, Ўзбекистонда АЭС қурилиши, меҳнат миграцияси ва бошқа масалалар бўйича қатор баёнотлар қилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...