Загрузка
Загрузка
Қирғизистон Президенти Марказий Осиё мамлакатлари учун Шенген визаси каби ягона визани жорий этишни таклиф қилди
Дунё

Қирғизистон Президенти Марказий Осиё мамлакатлари учун Шенген визаси каби ягона визани жорий этишни таклиф қилди

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қирғизистон президенти Садир Жапаров чет эл фуқаролари учун Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудида эркин ҳаракатланиш имконини берувчи Шенген визасига ўхшаш ягона визани жорий этиш бўйича ташаббус билан чиққан. Бу ҳақда у Тожикистон билан давлат чегараси тўғрисида имзоланган шартномага изоҳ берар экан, ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

"Минтақанинг барча давлатлари ўзаро чегара масалаларини тўлиқ ҳал қилди. Энди Марказий Осиё давлатлари ўзаро визасиз режимни, бошқа давлатлардан келган меҳмонлар учун эса Шенген визаси каби минтақанинг барча мамлакатлари ҳудудида эркин ҳаракатланиш имконини берувчи ягона визани жорий этиш жараёнини бошлаши керак," - деди Жапаров.

Эслатиб ўтамизки, 13 март куни Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон қўшма чегара тўғрисидаги шартномани имзолаган, шунингдек, чегара ўтказиш пунктларининг очилиш маросимида иштирок этган эди. Баҳсли ҳудудлар бўйича музокаралар деярли 23 йил давом этди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...