Загрузка
Загрузка
Қирғизистонда фуқароларга "чексиз тариф" таклиф қилинди
Дунё

Қирғизистонда фуқароларга "чексиз тариф" таклиф қилинди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистонда ҳар бир фуқаро электр энергияси учун сарф миқдорига чекловсиз тўлов (чексиз тариф)га ўтиш имконига эга бўлади. Бу тарифда эрталаб ва кечқурун электр таъминоти қуввати камайиши кутилса ҳам, истеъмол қуввати чекланмайди.   

Компания вакили Исабек Орозбоевнинг маълумотига кўра, чексиз тарифга уланиш учун фуқаро яшаб турган ҳудуддаги туман ёки шаҳар электр тармоқлари корхонасига ариза топшириши керак. "Ариза топширилгандан кейин бир-икки кун ичида абонент янги тарифга уланади ва истеъмол қуввати лимити оширилади", — деди у.

Қирғизистондаги амалдаги тарифлар шунга мувофиқ қуйидагича тақсимланади:

  • Чексиз тарифда 1 кВт-соат — 3,81 сом (521,54 сўм);

  • 700 кВт-соатгача истеъмол: 1,37 сом (187,54 сўм);

  • 700 кВт-соатдан ортиқ истеъмол: 2,6 сом (355,91 сўм).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жорий куз-қиш мавсумида электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаришсиз қолиши, тарифларни индексация қилиш масаласи фақат келгуси йилнинг май ойида - инфляция даражаси доирасида кўриб чиқилиши айтилган эди. 



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...