Қирғизистонда йирик ва майда шохли қорамолларни экспорт қилиш вақтинча тақиқланган
Дунё

Қирғизистонда йирик ва майда шохли қорамолларни экспорт қилиш вақтинча тақиқланган

62

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қирғизистон маълум муддатга йирик ва майда шохли қорамол ва отларни экспорт қилиш учун рухсатномаларни расмийлаштириш ва беришни тўхтатган. Ушбу мамлакатдан гўштнинг асосий харидорларидан бири Ўзбекистон бўлиб, чекловлар унга ҳам таъсир кўрсатган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, чекловлар сабаби ҳозирда республикада олиб борилаётган қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари захираларини хатловдан ўтказиш экан.

"Ушбу чора мамлакатда қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари сонини аниқ ҳисобга олишни таъминлаш, шунингдек, ветеринария ва санитария меъёрларига риоя этилиши устидан назоратни оширишга қаратилган. Бу республикамиз ичидаги ва халқаро ҳамкорларимизга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилайди", - дейилмоқда вазирлик хабарида.

Хатлов 15-20 кун давом этиши мумкин, шундан сўнг экспорт рухсатномаларини расмийлаштириш жараёни қайта бошланади. Ушбу даврда берилган барча аризалар инвентаризация тадбирлари тугагандан сўнг дарҳол устувор тартибда кўриб чиқилади. Рўйхатдан ўтишни қайта бошлаш ва рухсатномалар бериш қўшимча равишда эълон қилинади.

Жорий йилда Ўзбекистон Қирғизистон гўштининг асосий харидорларидан бирига айланган. Биринчи олти ой ичида республикага 53,4 минг бош қорамол олиб кирилган, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич атиги беш минг бошни ташкил этган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...