Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Хитойлик олимлар биринчи марта биринчи турдаги диабетни беморнинг ўз илдиз ҳужайралари билан даволашга муваффақ бўлишган.
Тадқиқот натижалари Cell журналида чоп этилган. 25 ёшли 1-тоифа диабетга чалинган бемор аёлган инсулин ишлаб чиқариш учун олдиндан "қайта дастурлаштирилган" ўз илдиз ҳужайраларини кўчириб ўтказдиилган.
Операция ўтган йилнинг июнь ойида ўтказилган ва у ярим соатдан кам давом этган. Жараёндан бир неча ой ўтгач, қизнинг танаси мустақил равишда гормон ишлаб чиқаришни бошлади.
Унинг инсулин даражаси нормал ҳолатга қайтганидан бери бир йилдан кўпроқ вақт ўтган. Ҳозирда беморнинг инсулин даражасини дорилар билан кўтаришга ҳожат йўқ.
Шунга ўхшаш операцияларни ўтказган яна иккита беморнинг натижаларига ноябрь ойида бир йил бўлади ва тез орада эълон қилинади.
Эслатиб ўтамизки, шу йилнинг баҳорида хитойлик олимлар дунёда биринчи бўлиб II турдаги диабетга чалинган беморни даволашга муваффақ бўлишган.
Изоҳлар мавжуд емас