Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Афғонистон Ислом амирлиги (АИА) Бош раҳюари Ҳайбатулло Охунзода янги фармон имзолаган ва унга кўра, уй шундай лойиҳалаштирилиши ва қурилиши керакки, деразадан аёллар кўринмаслиги лозим.
Бу ҳақда Tolo News маълум қилмоқда. Ҳужжатга асосан, деразалар шундай ўрнатилиши шартки, қўшни уйлардан аёллар кўринмасин. Агарда лойиҳага мувофиқ, деразалар аёллар бўлиши мумкин ошхона ёки бошқа хоналарга қаратилган бўлса, бундай биноларни қуриш тақиқланади.
Фармонга асосан, яшаш бинолариша қаратилган деразалар остида одам бўйига тенг девор барпо этиш ёки бегона назардан ҳимоя қилувчи бошқа чораларани кўриш талаб этилади. Ҳужжатда айтилишича, мазкур чора анъанавий аҳлоқ меъёрларини таъминлашга қаратилган.
Изоҳлар мавжуд емас