Загрузка
Загрузка
Мексикада фалокатлар даракчиси ҳисобланган "Қиёмат куни балиғи" қирғоқда топилган
Дунё

Мексикада фалокатлар даракчиси ҳисобланган "Қиёмат куни балиғи" қирғоқда топилган

167
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Қиёмат куни балиғи" деб аталадиган ғайриоддий чуқур сув балиғи Жанубий Калифорниядаги Плайя-Эль-Куэмаро пляжида топилган. У сув юзасида камдан-кам учраши ва фалокатлар билан боғлиқлиги ҳақидаги афсоналар туфайли шундай ном олган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ҳодиса 10 февраль куни содир бўлган, бироқ у ижтимоий тармоқлар орқали яқинда маълум бўлган.

Чўмилаётганлар кишилар ноёб узун илонсимон танали   чуқур сув балиғини   кўриб қолишган ва уни гувоҳлар суратга олишган.

Сельдь қироли ёки камар балиқ деб номланган ғайриоддий чуқурлик жонзотининг сув юзасида пайдо бўлиши турли афсоналар билан боғлиқ. Ишонишларга кўра, ушбу чуқур сувости жонзотлари зилзила ва цунамини олдиндан сезармиш. Аммо олимлар бу назариянинг илмий исботини топганича йўқ.

Эслатиб ўтамизки, февраль ойи бошида биологлар биринчи марта кундузги ёруғликда овчи балиқни видеога олишга муваффақ бўлган эди. Одатда қўрқинчли кўриниши учун денгиз иблиси деб ҳам аталувчи ушбу балиқ қуёш нури деярли тушмайдиган 200 метрдан 1500 метргача бўлган чуқурликларда истиқомат қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...