Загрузка
Загрузка
"Милтон" тўфони Флорида штатининг ўрталарига  бориб, хавфнинг иккинчи тоифасигача заифлашган. Видео
Дунё

"Милтон" тўфони Флорида штатининг ўрталарига бориб, хавфнинг иккинчи тоифасигача заифлашган. Видео

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Флорида штатида "Милтон" тўфони ғукм сурмоқда. Айни пайтда унга хавфнинг иккинчи тоифаси берилган, бунда доимий шамол тезлиги соатига 154 дан 177 километргача ташкил қилади.

Дастлаб, шамол тезлиги соатига 290 километргача бўлган тўфонга Саффир – Симпсон шкаласи бўйича бешинчи тоифа берилганди. Бу штат тарихидаги энг ҳалокатли бўлиши кутилган эди. Бироқ, у қирғоқка етганда, шамол тезлиги соатига 193 километрга тушиб, учинчи тоифага пасайтирилган. Қуруқликка чиққанидан бир неча соат ўтгач, тўфон бироз заифлашган ва иккинчи тоифага ўтказилган. Бу ҳақда Америка Миллий тўфонларни ўрганиш маркази хабар берган.

Айни пайтда “Милтон” маркази Флорида ярим ороли орқали шимоли-шарққа, Атлантика океанига қараб ҳаракатланмоқда, аммо ҳозирча йўналишнинг кичик бир қисмини босиб ўтган холос.

  

Флорида губернатори Рон Десантиснинг таъкидлашича, тоифанинг пасайишларга қарамай, "Милтон" тўфони ҳалокатли табиий офат бўлиб қолмоқда.

Бу ҳолатни АҚШ Федерал фавқулодда вазиятлар агентлиги раҳбари Диэнн Крисвелл ҳам тасдиқлаган ва Флорида аҳолисини ҳозирда бошпаналардан чиқишга уринишдан огоҳлантирган.

Унинг сўзларига кўра, 70 мингдан ортиқ Флорида аҳолиси ҳукумат томонидан ташкил этилган бошпаналарга эвакуация қилинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Кучли офат натижасида 25 та уй вайрон бўлган, уларнинг аксарияти кўчма уйлар ва қариялар учун турар жой мажмуалари ҳисобланади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...