Загрузка
Загрузка
"Очиқ уруш эълон қиламиз": Покистон-Афғонистон чегарасида 30 киши ҳалок бўлди
Дунё

"Очиқ уруш эълон қиламиз": Покистон-Афғонистон чегарасида 30 киши ҳалок бўлди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Покистон армияси Афғонистон билан чегара ҳудудида кечган янги тўқнашувлар натижасида камида беш ҳарбий ва 25 жангари ҳалок бўлганини маълум қилди. Тўқнашувлар Туркияда икки мамлакат вакиллари музокара олиб борган вақтда юз берди

Ҳарбийларнинг маълум қилишича, жума ва шанба кунлари жангарилар Афғонистон ҳудудидан Куррам ва Шимолий Вазиристон томон ўтишга уринган. Покистон томони Кобулни бу ҳаракатларга қарши чора кўрмаётганликда айблаган.

"Бу уринишлар Толибон ҳукуматининг ўз ҳудудидан чиқаётган терроризмга қарши курашга содиқлиги борасида жиддий саволларни туғдирмоқда", — дейилади Исломобод баёнотида.

Афғонистон тўқнашувларга муносабат билдирмаган. У илгари бу каби айбловларни рад этиб, аксинча, Покистонни ҳаво ҳужумлари орқали Афғонистон суверенитетини бузишда айблаб келган.

Бу пайтда икки давлат делегациялари Истанбулга етиб келиб, тўлиқ миқёсдаги урушнинг олдини олиш мақсадида учрашув ўтказмоқда. Музокаралар Қатар ва Туркия воситачилигида олиб борилмоқда.

Бу учрашув 2021-йилда Толибон ҳокимият тепасига келганидан буён энг жиддий чегара можароларидан бири ортидан ўтказилаётгани билан эътибор қозонмоқда. Ой бошида юз берган тўқнашувларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлган, юзлаб киши яраланган эди.

Покистон мудофаа вазири  Хаваджа Мухаммад Асиф Истанбулдаги музокаралар барбод бўлса, Исломобод "очиқ уруш" ёқасида қолишини айтди.

Покистон армияси ҳужумда қатнашганларни "Фитна ал-Хориж" деб атади. Бу атама одатда хорижий ҳомийлар томонидан қўллаб-қувватланадиган экстремистик гуруҳлар учун ишлатилади.

АҚШ президенти Доналд Трамп якшанба куни Малайзиядаги АСEАН саммитида журналистларга "Афғонистон-Покистон инқирозини жуда тез ҳал қилишини" айтиб ўтган эди.

Толибон назоратидаги РТА телеканали эса Кобул делегацияси 15 соатлик музокаралардан сўнг Покистонни "трансчегаравий зарбаларни тўхтатишга" ва ҳар қандай "афғонга қарши гуруҳ"нинг ўз ҳудудидан фойдаланишига тўсқинлик қилишга чақирувчи таклиф киритганини хабар қилди.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...